Тошкент шаҳрида консерва цехи 2,6 млрд сўмлик газни ўмарди
3-саҳифа
−
26 Сентябрь 2939 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги яширин консерва цехи 2,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган ўрганишда фуқаро Р.Қ. Бектемир туманининг “Олтинтопган” МФЙ ҳудудидаги хонадонда тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган ҳамда туман газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 889,8 минг м3 табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Бу қонунбузарлик ортидан у давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати қайд этилганди.
Live
Барчаси