Тошкентда ҳайдовчи иккита автобус ўртасида эзилиб ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 37 ёшли ҳайдовчи иккита автобус ўртасида қолиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, тахминан соат 16:56 ларда “1-автобус саройи” филиали тасарруфида бўлган YUTONG CNG русумли, давлат рақами 01| 081 QKA, сарой рақами 346-бўлган, 55-йўналишда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси И.А. (1970 йилда туғилган, меҳнат фаолияти 35 йил, корхонада 1,5 бўлган) автобусни Сергели тумани Хонобод кўчаси бўйлаб бошқариб келиб темирйўл кесишмасида поезд ўтаётгани сабабли автобусни тўхтатиб турган. Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган “12-автобус саройи” филиалига тегишли YUTONG CNG русумли, давлат рақами 01 | 895 LKA, сарой рақами 126-бўлган автобус ҳайдовчиси Э.Р. (1988 йилда туғилган, меҳнат фаолияти 17 йил, корхонада 1 йил) автобусни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб автобус олдига ўтган. Шундан сўнг, автобус ўз инерцияси билан юриб кетиб, ҳайдовчи Э.Р. ни сиқиб қўйиши оқибатида бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Мазкур бахтсиз ҳодиса “12-автобус саройи” филиали ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган ва ҳайдовчи Э.Р. воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ушбу ҳодиса Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тергов бўлими томонидан расмийлаштирилган.

“Содир бўлган мазкур бахтсиз ҳодиса муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Isuzu русумли автобус юк машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида автобусда бўлган 2 нафар йўловчига туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус ҳайдовчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг