Тошкентда 29 ёшли йигит 61 ёшли эркакни уриб, қочиб кетди
3-саҳифа
−
22 Октябрь 6596 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда 29 ёшли йигит 61 ёшли эркакни уриб, қочиб кетгани айтилган видеолар тарқалди. Видеоларда йигит эркакни аёвсиз уриб-тепганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни тахминан соат 20:00 ларда Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида 1996 йилда туғилган Б.С. ўзаро келишмовчилик оқибатида 1964 йилда туғилган С.Д. ни бир неча маротаба урган ва ҳодиса жойидан Nexia-2 русумли автомашинада кетиб қолган. Бирламчи тиббий маълумотга кўра, жабрланувчига бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг қош соҳаси шилинган жароҳати ташхиси қўйилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яккасарорй тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодекснинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги 41-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчи қизлари ўзаро жанжаллашган эди. Ҳолат юзасидан жараёнларда иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда туман ИИБ масъуллари томонидан жараёнда иштирок этган жами 12 нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) мувофиқ мамурий баённомалар расмийлаштирилган.
Live
Барчаси