Тошкентда электромобиль буткул ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 28 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 08:09 да Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида электромобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 08:15 да етиб бориб, ёнғин соат 08:19 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида электромобилда ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатда 1 киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Чилонзор электромобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг