Тошкентда эркак аёлига қурол ўқталиб, уни калтаклади
3-саҳифа
−
14 Ноябрь 4631 1 дақиқа
Тошкент вилоятида эркак хотинига қурол билан таҳдид қилиб, уни калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни “Кўксарой” МФЙ ҳудудида яшовчи 33 ёшли Р.Қ (эркак) 35 ёшли Н.Ш (аёли)нинг ёнига ўзига тегишли ов қуроли (2021 йилдан Овчилик жамиятига аъзо) билан бориб, ўрталаридаги низо сабаб унга таҳдид қилган ва уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш ) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи фуқаро терговга жалб қилинган.
Унга 2022 йилда берилган овчилик гувоҳномаси бекор қилиниб, ТОЗ-34 русумли ов қуроли мусодара қилинган.
Жабрланувчи Н.Ш (аёл)нинг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, аёлда (соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган) енгил тан жароҳати мавжудлиги кўрсатилган.
Ҳозирги кунда ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан тўлиқ назоратга олиниб, Оҳангарон тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўлда эр аёлига пичоқ билан таҳдид қилганди.