Тошкентда Onix ЙТҲ содир этди. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Onix ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, пиёдани ҳамда Nexia-3 ва Cobalt автомашиналарини уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 11:10 атрофида Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган. 1994 йилда туғилган Onix автомашинаси ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четки қисмида тўхтаб турган пиёдани уриб юборган. Шундан сўнг Onix ҳайдовчиси ўнг қаторда турган Nexia 3 ва Cobalt автомашиналари билан ҳам тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида Onix ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетганди. Шунингдек, ушбу вилоятда қоидабузар Onix ҳайдовчисини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Onix

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг