Тошкентда талаба қаровсиз қолган ёш болани қутқариб қолди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида талаба йигит қаровсиз қолган болани қутқариб қолди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди

Ижтимоий тармоқларда сидирилган видеоларда тахминан 2-3 ёш атрофидаги бола уйнинг “балкон” қисмига чиқиб олиб, у ердаги тўсиқдан пастга интилаётгани тасвирланган. Бу пайтда 5-қаватдаги талаба ҳимоя воситаларисиз пастга тушиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолган.

Талаба йигитнинг сўзларига қараганда, у 5-қаватдан 4-қават балконига тушганида бир эмас, уч нафар бола бўлганини кўрган.

ИИББ хабарида айтилишича, маҳалла профилактика инспектори томонидан болаларнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қутқарувчилар ҳожатхонага тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолганди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент ИИББ Янгиҳаёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг