Тошкентда тез ёрдам машинаси “Гелик” билан тўқнашиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 30 октябрь куни Тошкент шаҳрида тез ёрдам машинаси “Гелик” билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:45 ларда Яшнобод тумани КХАЙ кўчаси, (эски ТошМИ қаршисида) 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Mercedes Benz русумли транспорт воситаси 1971 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги тез тиббий ёрдам транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган ва оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида Lacetti тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашиб кетганди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тез тиббий ёрдам автомобили йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тез ёрдам Гелик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг