Тошкентда учта машина тўқнашиб кетди. Жабрланганлар бор (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида учта машина тўқнашиб кетиши оқибатида ҳайдовчилар ва бир йўловчи жабрланди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 20 октябрь куни соат 19:50 да Аҳмад Дониш кўчасида Cobalt, Nexia-3, Lacetti русумли автомобиллар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ ортидан автомашина ҳайдовчиларига ҳамда Lacetti йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “авария”га учраган Lacetti ёниб кул бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Cobalt авария Олмазор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг