Трамп Эронга қарши узоқ муддатли блокадага тайёргарлик кўришни топширди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўз ёрдамчиларига Эронга қарши узоқ муддатли блокадага тайёргарлик кўришни буюрди. Бу ҳақда америкалик амалдорларга таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.

Маълум қилинишича, Оқ уйдаги сўнгги йиғилишларда, жумладан махсус вазиятлар марказида, Трамп Эрон иқтисодиёти ва нефть экспортига босимни давом эттириш мақсадида мамлакат портларини блокада қилишни маъқул кўрган.

Манбаларга кўра, АҚШ раҳбари бошқа вариантларни – бомбардимонларни қайта бошлаш ёки можародан чиқишни анча хавфли деб ҳисоблаган. Шу боис блокада энг мақбул йўл сифатида танланган.

Бироқ бу қарор можарони янада чўзиш хавфини ҳам келтириб чиқармоқда. Хусусан, бензин нархларининг ошиши, Президент рейтингига салбий таъсир ва республикачиларнинг сайловлардаги имкониятларига зарба бериши қайд этилган.

Айрим америкалик сиёсатчилар, жумладан сенатор Линдси Грэм, босимни кучайтиришни қўллаб-қувватламоқда. Бошқалар эса, айниқса бизнес доиралари вакиллари, Ҳормуз бўғозининг ёпилиши ёки янги уруш иқтисодиётга жиддий зарар етказишидан хавотирда.

Шу билан бирга, Эрон томони таклиф қилган режа ўт очишни тўхтатиш ва Ҳормуз бўғози бўйича вазиятни, айримлар фикрича, можарони юмшатиши мумкин. Аммо АҚШ бу вариантни рад этмоқда, чунки у Эроннинг ядровий дастури бўйича босим механизмларини заифлаштиради.

Вашингтон позициясига кўра, ҳар қандай келишув Эроннинг ядровий фаолиятини чеклашни ҳам ўз ичига олиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг