Трамп уруш харажатларини араб давлатларига тўлатмоқчи (видео)
Олам
−
31 Март 7741 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳарбий операция харажатларини араб давлатлари қоплатиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт журналист билан учрашувда сўз очди.
Унинг сўзларига кўра, Трамп Эрон билан урушга сарфланган харажатларни араб давлатларидан қоплаб олиши мумкин.
“Менимча, Президент уларни бунга чақиришдан жуда манфаатдор бўларди. Мен бу масалада ундан олдин нимадир дея олмайман. Аммо, албатта, бу унинг хаёлида бор ғоя”, деган Оқ уй матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг охирида АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига қарши ҳарбий операция бошлаган. Зарбалар оқибатида мамлакатнинг олий раҳбари Али Хоманаий ва юқори даражадаги ҳарбий раҳбарлар ҳалок бўлган.
Ҳужумларга жавобан Теҳрон Форс кўрфази ҳудудидаги АҚШ ҳарбий объектларига кенг кўламли зарбалар берган.
Шундан сўнг олти давлат – Баҳрайн, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар ва Саудия Арабистони Эрон зарбаларига жавоб қайтариш билан таҳдид қилган.
БАА Президенти маслаҳатчиси Анвар Гаргашга кўра, Эрон бўйича тинчлик келишуви Ислом Республикаси томонидан Форс кўрфази давлатларига етказилган зарар учун компенсация тўлаш мажбуриятини ҳам ўз ичига олиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Майамида Саудия Арабистони кўмагида ташкил этилган Футуре Инвестмент Инитиативе форумида мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд ҳақида қўпол фикр билдирганди. Трампнинг билдиришича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон уни паст баҳолаган ва энди унинг “орқасидан ўпишга” мажбур.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март