Туркияда қидирувдаги икки аёл қўлга олинди
3-саҳифа
−
25 Сентябрь 7096 1 дақиқа
Туркияда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган 2 киши ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, улар Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида қўлга олинган ва Ўзбекистонга депортация қилинган.
Ушланганлардан Барно Ҳусаиновна Муҳамедова 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Нозима Фахриддиновна Нажмиддинова эса 1987 йилда Наманган вилоятида туғилган.
Ушбу шахсларнинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган “Соня” лақабли шахс Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Live
Барчаси