Туркияда ўзбекистонлик аёлнинг сўйиб кетилгани тасдиқланди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Туркиянинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган мегаполисларидан бири Истанбулнинг Фотиҳ туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган 36 яшар Зулайҳо Э. бўғзидан пичоқланиб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ушбу хабар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси A.X. экани аниқланган.

Маълум бўлишича, у бир неча йил аввал Туркияда бўлиш қоидаларини бузгани учун депортация қилинган ва мамлакатга кириши тақиқланган. Кейинчалик Туркияга исм-фамилиясини ўзгартирган ҳолда кириб борган.

Аниқланишича, A.X. номаълум шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Жиноят бўйича маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бош консулхона томонидан марҳумнинг оила аъзоларига жасадни Ўзбекистонга қайтариш учун зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, марҳум аёл Оқсарой маҳалласидаги ижара уйида бўғзидан пичоқланган ҳолда топилган. Унинг дўстлари Зулайҳо билан бир неча кун давомида боғлана олмагач, бу ҳақда уй эгасига хабар беришган. Уй эгаси ва аёлнинг дугонаси ундан хабар олиш мақсадида хонадонга келган ва эшикни чилангар ёрдамида очишган.

Уй ичида эса Зулайҳонинг бўғзидан пичоқланган ҳолда жонсиз ётганини кўришган. Шундан сўнг зудлик билан полицияга хабар берилган. Воқеа жойига тергов гуруҳи ва тез тиббий ёрдам етиб келган. Шифокорлар аёл аллақачон вафот этганини аниқлаган. Жасад Суд тиббиёт институти ўликхонасига олиб кетилган. 

Воқеа юзасидан қотиллик гумони асосида суриштирув ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июль куни Туркиянинг Айдин вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул жиноят Туркия ўзбекистонлик аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг