Туркманистон Россияда ушланган амалдорининг озодлиги учун пул юборди
Олам
−
10 Февраль 8335 3 дақиқа
Аввалроқ, Туркманистоннинг давлатга қарашли “Demirýollary” компанияси бош директори Хидир Раҳмонов ва унинг севгилиси Россияда қўлга олингани хабар қилинган эди. Маълум бўлишича, Туркманистон ҳукумати вакили ва Россия Давлат думасига яқин бўлган адвокат наркотик контрабандаси бўйича судини кутаётган Раҳмоновни яширинча қамоқдан чиқариб, Туркманистонга қайтаришга уринмоқда. Бу ҳақда “TurkmenNews” хабар берди.
Қайд этилишича, у 2025 йил 4 октябрда Домодедово аэропортида синтетик психоактив модда билан ушланган. Ашхабодда Москва рейсига чиқиш пайтида Рахманов ва унинг шериги CIP-зал орқали ўтган. Унинг буюмларини текширмоқчи бўлганида Раҳманов норозилик билдирган. Охирида божхона ходимларига қўнғироқ келиб тушгач, уни текширмасдан ўтказиб юборишган.
Хабарга кўра, уни қамоқдан чиқаришда Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов иштирок этмоқда. Рахмановни Россияда озод қилиш учун адвокат Роман Кучин жалб қилинган. Айнан шу адвокат бу ишда, эҳтимол, “решала” роли учун жалб қилинган. Рахмановнинг оиласи Кучин орқали, у Москва прокуратураси ва Россия Бош прокуратурасида (1997–2006 йилларда ишлаган) ҳамда Россия Давлат думасида катта алоқаларга эга эканлиги учун айбланувчига шартли жиноят жазоси ва ватанига депортация қилинишига эришишни умид қилмоқда.
Аммо Россия Жиноят кодексининг 229.1-моддаси – гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар контрабандаси – шартли жазони назарда тутмайди. Бундан ташқари, Рахмановга қўйилган модданинг учинчи қисми катта миқдорда контрабанда қилишни назарда тутади, шу модда бўйича унга 10-20 йил қамоқ ва 1 миллион рублгача жарима (тақрибан 12,9 минг доллар) хавфи бор.
Манбаларнинг айтишича, бу масалани норасмий йўл билан ҳал қилиш учун Ашхабоддан дипломатик почта орқали 3 миллион АҚШ доллари юборилган. “Решала”ни излаш билан “Тurkmenistan.ru” нашри бош муҳаррири Михаил Переплеснин ва Россиядаги Туркманистон элчиси Эсен Айдогдиев шуғулланган. Бу масалани шахсан Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов назорат қилмоқда. Манбалар Рахмановни Мередовнинг “ҳамёнларидан” бири деб ҳам аташмоқда.
Адвокат Роман Кучин “уни шартли муддат ва депортация учун жалб қилишган” деган иддаоларни “ҳақиқатга тўғри келмайди” деб рад қилган ва бошқа изоҳ бермаслигини билдирган. Хидир Раҳмоновнинг акаси Аркач Раҳмонов – Туркманистон Президентининг қўриқлаш хизмати офицери – ҳам укаси ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортган.
Маълум бўлишича, 4 декабрда Хидир Раҳмоновнинг терговдан олдинги қамоқ муддати яна икки ойга узайтирилган. У 2025 йил 6 октябрдан Россиядаги қамоқда сақланмоқда. Суд уни контрабанда иши бўйича тергов даврида ушлаб туриш учун қамоққа олган.
Эслатиб ўтамиз, Хидир Раҳмонов ва унинг севгилиси қўлга олингач, тергов изоляторига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Эъзоза Олимова
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль