UEFA Чемпионлар Лигасида 6 та учрашув бўлиб ўтди
Спорт
−
18 Сентябрь 3593 2 дақиқа
Кеча, 17 сентябрь куни Европа Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган бир неча учрашувлар бўлиб ўтди. Кечаги кун доирасида 6 та учрашув ўтказилди.
Қуйида учрашувлар тафсилотлари билан танишинг.
“Ливерпуль” 3:2 “Атлетико Мадрид”
“Анфилд”даги баҳсда “Ливерпул” дастлаб Робертсон ва Салаҳнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқди. “Атлетико” Маркос Льорентенинг иккита голи орқали ҳисобни тенглаштиришга эришди, бироқ сўнгги дақиқаларда Вирджил ван Дейк бурчак зарбасидан бош билан гол киритиб, мезбонларга ғалаба олиб келди.
“Бавария” 3:1 “Челси”
“Бавария” Мюнхенда “Челси”ни мағлуб этди. Ҳарри Кейн дубль қайд этди. Меҳмонлар сафида Коул Палмер ҳисобни қисқартирди, аммо “Бавария” устунлигини ушлаб қолди.
“Пари Сен-Жермен” 4:0 “Аталанта”
Амалдаги чемпион ПСЖ турнирни ишончли ғалаба билан бошлади. Маркиньос, Кварацхелия, Нуну Мендеш ва Гонсало Рамоснинг голлари эвазига “Аталанта” йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Италияликларнинг ҳимояси деярли ҳар бир ҳужумни тўхтата олмади.
“Аякс” 0:2 “Интер”
“Интер” Амстердамда муҳим ғалаба қозонди. Маркус Тюрам бош билан иккита гол урди. Биринчи гол 1- бўлим якунига яқин, иккинчиси эса 2- бўлим бошида. Ҳар икки гол ҳам Ҳакан Чалҳаноғлунинг бурчак тўпларидан кейин киритилди. “Аякс”да имкониятлар бўлди, бироқ гол уришда омад амстердамликлар тарафида эмасди.
“Олимпиакос” 0:0 “Пафос”
“Пафос” 10 киши бўлиб қолганига қарамай, “Олимпиакос” майдонида муҳим очко қўлга киритди. Юнон жамоаси ҳужумларни бирин-кетин уюштирди, бироқ “Пафос” ҳимояси ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қола олди.
“Славия” 2:2 “Будё-Глимт”
“Славия” Юссуфа Мбоджининг дубли орқали устунликни қўлга олди. Бироқ “Будё-Глимт” охирги дақиқаларга қадар курашиб, Даниэль Басси ва Сондре Фет голлари билан муҳим очкони қўлга киритди.
Маълумот учун, бугун, 18 сентябрь куни ҳам бир қанча учрашувлар бўлиб ўтиши режа қилинган.
Бугун, 18 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати:
- “Клуб Брюгге” – “Монако”
- “Копенгаген” – “Байер Леверкузен”
- “Ньюкасл” – “Барселона”
- “Манчестер Сити” – “Наполи”
- “Франкфут” – “Галатасарай”
- “Спортинг” – “Қайрат”
Live
Барчаси