UNESCO Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида 2025 йил 30 октябрдан 13 ноябргача бўлиб ўтган БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) Бош конференциясининг қирқ учинчи сессияси доирасида делегациялар Ўзбекистон халқига ва ҳукуматга чуқур миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов хабар қилди.

Қайд этилишича, делегациялар самимий меҳмондўстлик, илиқ қабул ва конференция ишини муваффақиятли ўтказиш учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик изҳор этган. Улар сессиянинг гўзал Самарқанд шаҳрида ўтказилганидан алоҳида мамнуният билдирди ва Ўзбекистон ҳукуматининг барча аъзо давлатлар, уюшган аъзолар ва кузатувчиларнинг тўлиқ иштирокини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган. Шунингдек, улар Президент Шавкат Мирзиёевнинг конференцияга кўрсатган эътибори, беқиёс қўллаб-қувватлови ва шахсан иштироклари учун самимий миннатдорликларини билдирган.

Ўзбекистон ташкилотлари ва ходимларининг юқори касбий маҳорати ва фидойилиги конференция ишининг уйғун ва самарали ўтишини таъминлашда катта ҳисса қўшгани ҳам алоҳида қайд этилган.

“Қадимий цивилизация ва бой маданий мерос юрти бўлган Ўзбекистон ўзининг маданий бойликлари орқали делегациялар ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини таъкидлар экан, Ўзбекистон Республикаси халқига ва Ҳукуматга дўстлик, ўзаро ишонч ва UNESCO билан келгусидаги халқаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ишонч руҳидаги мурожаатни юбориши", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни UNESCO бош директори лавозимига сайланган Ҳолид ал-Ананийни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БМТ UNESCO

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг