Ургутда болани калтаклаган тарбиячи ишдан ҳайдалди
3-саҳифа
−
28 Апрель 2327 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги “Кўзмунчоқ” хусусий боғчасида ёш болани калтаклаган тарбиячи ишдан олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Аниқланишича, таълим ташкилоти “Мадина Кўзмунчоқ” нодавлат мактабгача таълим муассасаси бўлиб, 2019 йил август ойидан бери лицензия асосида фаолият юритиб келади. Ҳозирги кунда муассасада 6 та гуруҳда жами 147 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олмоқда.
Ўрганишлар давомида жорий йилнинг 20 апрель куни ўрта гуруҳ тарбиячиси М.Д. тарбияланувчига қўл кўтаргани маълум бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 23 апрель куни тарбиячи М.Д. билан ташкилот раҳбарининг буйруғига кўра тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, уларни қийнаб, дўппослаган эди. Кейинроқ Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва аёл гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.
Live
Барчаси