Ўткир Юсупов Австрияда операция қилинади

Спорт

image

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов CAFA Nations Cup мусобақаси давоми жароҳат олгани ва у жиддий эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Энди Юсупов жароҳатидан халос бўлиш учун жарроҳлик амалиётидан ўтиши тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Манбага кўра, Юсупов ҳозирда Австриянинг Инсбрук шаҳрида жароҳатидан даволанмоқда. ЎФА томонидан футболчимизнинг жарроҳлик амалиёти учун мазкур йўналишда катта тажриба эга бўлган жарроҳ, хусусан, Садио Мане, Федерико Кьеза, Люка Эрнандес, Лерой Сане, Давид Алаба сингари футболчилар билан ишлаган тажрибали мутахассис Финк Кристиан жалб этилади.

Маълумот учун, Юсупов Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги CAFA Nations Cup-2025 финал учрашувида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Ушбу жароҳат туфайли дарвозабон Эронга кетмаган ва даволаниш учун Ўзбекистонда қолган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев жароҳати туфайли жорий йилнинг 13 октябрь куни Уругвай миллий терма жамоасига қарши бўладиган ўйинда қатнаша олмаслиги хабар қилинган эди. У кеча, 9 октябрь куни Қувайтга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Австрия Ўткир Юсупов мтж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг