Ўзбекистон энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатига кирди
Бу қизиқ
−
30 Сентябрь 4703 2 дақиқа
Ўзбекистон энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатига кирди. Мамлакатда уй интернетининг нархи ойига ўртача 11,7 доллар туради. Бу ҳақда Россия Федерал Давлат статистика хизмати маълумотлари ва турли мамлакатлар статистикасига таяниб, РИА Новости хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, йирик иқтисодиётлар ичида Россия уй интернетининг арзонлиги бўйича иккинчи ўринни эгаллаган – ойига 8,7 доллар. Энг арзон интернет Ҳиндистонда – 7,7 доллар. Учликни Руминия ёпган – у ерда интернет ойига 9,8 доллар туради.
Шунингдек, интернети энг арзон давлатлар қаторига қуйидагилар киритилган:
- Хитой – 11,3 доллар;
- Ўзбекистон – 11,5 доллар;
- Қозоғистон – 12,7 доллар;
- Туркия – 13,8 доллар;
- Болгария – 14,6 доллар;
- Литва – 16,5 доллар.
Топ-15 ликни Польша (17,2 доллар), Грузия (17,4 доллар), Таиланд (18,4 доллар), Арманистон (19,1 доллар) ва Латвия (19,7 доллар) якунлаган.
Энг қиммат интернет эса АҚШда (72,1 доллар), Канадада (61,7 доллар) ва Люксембургда (59,1 доллар) қайд этилган. Улардан кейин Бельгия (56,9 доллар), Ирландия (55,1 доллар), Австралия (53,6 доллар), Германия (50,7 доллар), Нидерландия (50,6 доллар), Португалия (43 доллар) ва Жанубий Африка (42,3 доллар) жойлашган.
Энг қиммат интернетга эга 15 та давлат қаторига, шунингдек, Буюк Британия (42,1 доллар), Словения (40,8 доллар), Австрия ва Швеция (39,9 доллардан) ҳамда Франция (35,3 доллар) кирган.
Бироқ интернет аҳолининг ўртача даромадида энг катта улушни Бразилияда (4,1 фоиз), Мексикада (3,8 фоиз) ва Аргентинада (3,65 фоиз) эгаллайди. Энг кичик улуш эса Россияда (0,67 фоиз), Руминияда (0,9 фоиз) ва Жанубий Кореяда (0,97 фоиз) қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 фоизни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь