Ўзбекистон футбол бўйича йирик мусобақага мезбонлик қилади
Спорт
−
28 Июнь 31501 1 дақиқа
Ўзбекистон жорий йил 29 августдан 8 сентябргача Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA Nations Cup мусобақасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, бу гал қатнашчилар сони яна 2 тага кўпаяди – мусобақада меҳмон сифатида Малайзия ва Уммон терма жамоалари иштирок этади. Турнир ўйинларининг бир гуруҳи Тожикистонда, иккинчиси эса Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Финал баҳси ҳам Ўзбекистонда ташкил этилади.

“Жаҳон чемпионати иштирокчиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси CAFA Nations Cup 2025 мусобақасида навбатдаги ўйинларини ўтказади. Мухлисларимизни эса қизиқарли ва муросасиз баҳслар кутмоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, қуръа ташлаш жорий йилнинг 3 июль куни соат 16:00 да бошланади.
Маълумот учун, CAFA 2014 йил июнь ойида ташкил этилган ва Осиё Футбол Конфедерациясининг (ОФК) бешта минтақавий ассоциациясидан бири ҳисобланади. ОФК таркибига Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN), Шарқий Осиё футбол федерацияси (EAAF), Жанубий Осиё футбол федерацияси (CAFF) ва Ғарбий Осиё футбол федерацияси (VAFF) ҳам киради. Европа футбол федерациялари иттифоқи (UEFA) эса бундай ажратилган тизимда ишламайди.
Live
Барчаси