Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон билан чегара бўйича битимни ратификация қилди

Жамият

image

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди. Ўзбекистон Республикасининг шу ҳақдаги тегишли қонуни бугун, 14 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Ушбу қонун Конунчилик палатаси томонидан жорий йил 28 октябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 1 ноябрда маъкулланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этиб, ушбу давлатлар билан чегараларнинг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.

Жорий йилнинг июль ойида эса Қирғизистон ушбу битимни ратификация қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизистон давлат чегаралари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг