Ўзбекистон қишлоқларида қанча одам интернетдан фойдаланади?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда қишлоқ жойларида яшовчиларнинг 93,9 фоизи интернетдан фойдаланади. Бу ҳақда жорий йилнинг январь-август ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан, Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Мазкур даврда ушбу кўрсаткич шаҳар жойларда яшовчиларда 94,3 % қайд этилган.

Йиллар кесимида қишлоқ жойларда яшовчи интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши:

  • 2021 йил – 72,3 %;
  • 2022 йил – 81,8 %;
  • 2023 йил – 87,6 %;
  • 2024 йил – 92,6 %;
  • 2025 йил (январь-август) – 93,9 %.

Йиллар кесимида шаҳар жойларда яшовчи интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши:

  • 2021 йил – 79,4 %;
  • 2022 йил – 86,1 %;
  • 2023 йил – 90,4 %;
  • 2024 йил – 94 %;
  • 2025 йил (январь-август) – 94,3 %.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий статистика қўмитаси жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аёллар улуши 93,1 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қишлоқ интернет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг