Ўзбекистон Хитойга ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди
Спорт
−
17 Январь 7090 1 дақиқа
Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги чорак финал доирасида Хитойга қарши майдонга чиқди. Унда Равшан Ҳайдаров шогирдлари рақибларига пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокини якунлади.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Ўзбекистон терма жамоаси бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ва қўшимча бўлимларда ҳам томонлар ўз дарвозасидан гол ўтказмади ва ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Футбол лотереясида Ўзбекистон 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини якунлади.
Иккинчи ярим финал учрашувида Япония олимпияда терма жамоаси Австралия – Жанубий Корея учрашуви ғолиб билан баҳс олиб боради.