Ўзбекистон Олимпиадага лицензия берувчи мусобақага мезбонлик қилади
Спорт
−
23 Январь 2168 1 дақиқа
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) ижроия қўмитасининг якуний қарорига кўра, Ўзбекистон 2027 йилда Лос-Анжелес–2028 Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақага мезбонлик қилади. Бу ҳақда мамлакат оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
IWF ижроия қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистон номзоди бир овоздан маъқулланган. Мазкур нуфузли саралаш мусобақалари Тошкент шаҳрида, замонавий инфратузилмага эга ва барча халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, саралаш мусобақаларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини Ўзбекистондан ташқари Қатар, Перу, Венесуэла ҳамда Таиланд мамлакатлари ҳам қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, Лос-Анжелес–2028 Олимпия ўйинларига қадар лицензия берувчи саралаш мусобақалари бор-йўғи беш маротаба ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев Париж олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган эди. 102 кг вазн тоифасидаги баҳсларида қатнашган Акбар Жўраев даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда эса 219 кг вазнни ўзига бўйсундирган Жўраев умумий ҳисобда 404 кг вазн билан иккинчи натижани қайд этган эди.