Ўзбекистон U-23 Осиё кубогида “ўлим гуруҳи”дан жой олди
Спорт
−
02 Октябрь 23253 1 дақиқа
Бугун, 2 октябрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2026 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “С” гуруҳидан жой олди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “С” гуруҳида Корея Республикаси, Эрон ва Ливан олимпия терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини Ливанга қарши учрашув билан бошлайди.
Барча гуруҳ иштирокчилари рўйхати:
“А” гуруҳи:
- Саудия Арабистони (мусобақа мезбони);
- Вьетнам;
- Иордания;
- Қирғиз Республикаси.
“Б” гуруҳи:
- Япония;
- Қатар;
- БАА;
- Сурия.
“С” гуруҳи:
- Ўзбекистон;
- Корея Республикаси;
- Эрон;
- Ливан.
“Д” гуруҳи:
- Ироқ;
- Австралия;
- Таиланд;
- Хитой.
Маълумот учун, мусобақа 2026 йилнинг 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубоги саралашининг “Е” гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритиб, 2026 йилги мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Live
Барчаси