Ўзбекистон ва яна 16 давлат фуқаролари Эрондан эвакуация қилинди
Олам
−
17 Июнь 3060 1 дақиқа
Ўзбекистон ва яна 16 давлатдан бўлган 600 нафар фуқаро Эрон ҳудудидан Озарбайжон орқали эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Report” хабар берди.
Хабарда айтилишича, гуманитар коридор беш кундан бери фаолият юритмоқда. Бугунги кунгача “Астара” назорат-ўтказиш пункти орқали 600 дан ортиқ одамнинг тўсиқсиз ўтиши таъминланган. Эвакуация қилинганлар орасида озарбайжонликлар билан бир қаторда 17 давлат фуқаролари бор.
МДҲ давлатларидан – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилинмоқда. Европа давлатлари бўйича Германия, Испания, Италия, Сербия, Руминия ва Португалия фуқаролари мурожаатлари асосида эвакуация қилинган.
Шунингдек, ватанга қайтарилганлар орасида АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой ва Вьетнам фуқаролари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов 16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилинганини билдирган эди.