Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 1,8 квадриллион сўмдан ошди
Жамият
−
28 Январь 2550 1 дақиқа
2025 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 1 849,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 фоизга ўсган.
ЯИМ ҳажми йиллар кесимида қуйидагича:
- 2021 йил – 861,2 трлн сўм;
- 2022 йил – 1 041,9 трлн сўм;
- 2023 йил – 1 261,8 трлн сўм;
- 2024 йил – 1 535,4 трлн сўм;
- 2025 йил – 1 849,7 трлн сўм.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,8 фоизга ўсиши, инфляция эса 6,7 фоизни ташкил этиб, бир АҚШ долларининг ўртача йиллик курси тахминан 12 800 сўм даражасида бўлиши тахмин қилинганди.
Live
Барчаси