Ўзбекистонда 1 йилда овқатдан заҳарланиш бўйича 44 та ҳолат кузатилган (видео)

Жамият

image

2025 йил давомида Ўзбекистонда овқатдан заҳарланиш бўйича 44 та ҳолат кузатилган. Бу ҳақда кеча, 24 февраль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан Санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлашда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2025 йилда 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилган. Улардан 6 таси мактабгача таълим тарбияланувчилари орасида ва 29 таси уй шароитида кузатилган. Шу билан бирга, ўтган йил давомида Ўзбекистонда 29 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган сабзавотли консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида жами 63 нафар, жумладан, 17 нафар бола жабрланган.
 
Шунингдек, қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан 2025 йил давомида 3877 та мурожаат келиб тушган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 82 фоизи ижобий ҳал этилган ёки ҳуқуқий маълумот бериш орқали қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 2025 йилда 33 230 тонна сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларни аниқланган.

“Ўрганишлар давомида сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсаткичлари меъёр талабларига жавоб бермайдиган 33 230 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ўрнатилган тартибда йўқ қилинди. Маҳсулотлар турига қаралганда энг кўп 259 тонна шакар ва қандолат маҳсулотлари, 251 тонна спиртли ва салқин ичимликлари,  220 тонна мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 106 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳисобига тўғри келган”, дейди қўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Кўкдала ва Шаҳрисабз туманида қўлбола усулда сифатсиз ёғ ишлаб чиқараётган цехлар аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон заҳарланиш Санитария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг