Ўзбекистонда блогерлар Россия тажрибаси бўйича солиққа тортилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда блогерларни солиққа тортиш бўйича Россия тажрибаси ўрганилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси делегацияси Москва шаҳрида россиялик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашмоқда. Ташрифнинг биринчи кунида томонлар блогерлар ҳамда интернет тармоғида фаолият юритувчи бошқа шахслар даромадлари устидан солиқ назоратини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган.

Хусусан, солиқ хизмати брендини оммалаштириш, очиқлик даражасини ошириш ва фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш мақсадида медиа ҳамжамият билан ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, Россия томони солиқ органлари фаолиятида хизмат кўрсатишга йўналтирилган яъни, солиқ тўловчилар учун қулай хизматлар яратиш, улар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд тартиб-таомилларни соддалаштиришга қаратилган ёндашувларни жорий этиш амалиётини тақдим этган.

“Мазкур тажриба алмашиш жараёни илғор ечимларни ўрганиш ва уларни келгусида Ўзбекистон солиқ органлари фаолиятида қўллаш имкониятларини кўриб чиқишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ блогер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг