Ўзбекистонда олтин нархи кескин пасайди
Жамият
−
02 Февраль 7323 1 дақиқа
Ўзбекистонда олтин қуймаларининг нархи кескин пасайди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Бугун, 2 февраль ҳолатига кўра, 5 граммли олтин қуйма нархи 9 млн 867 минг сўмни ташкил этган. 1 грамм олтин нархи эса 1 млн 973 минг 400 сўмга баҳоланган.
Қуймаларнинг сотув нархлари қуйидагича:
- 5 грамм – 9 867 000 сўм;
- 10 грамм – 19 735 000 сўм;
- 20 грамм – 39 469 000 сўм;
- 50 грамм – 98 674 000 сўм;
- 100 грамм – 197 347 000 сўм.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 30 январь куни 1 грамм олтиннинг нархи 2 млн 157 минг сўмни ташкил этганди. Бугунги эълон қилинган нархлар билан таққослаганда, 1 грамм олтин 183 минг 600 сўмга арзонлаган.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси