Ўзбекистонда супер-контракт бекор қилиндими?

Жамият

image
Абитуриентлар диққатига! Ўқишга киролмаганлар учун қўшимча қабул ўтказилади north_east

Абитуриентлар диққатига! Ўқишга киролмаганлар учун қўшимча қабул ўтказилади

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда супер-контракт тўлиқ бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги муносабат билдирди.

Вазирликка кўра, тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 13 сентябрдаги “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан 2017 йил 20 июнда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор ўз кучини йўқотган.

Ушбу қарорга мувофиқ, аввал кириш имтиҳонларида 56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг (ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробар ва ундан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдори) 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилар эди.

Ҳозирги кунда айнан шу тартиб бекор қилинган.

Эндиликда тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
  • 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;
  • 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;
  • 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробари.

Қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичи талабаларига 2025/2026 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

контракт супер-контракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг