Ўзбекистонлик атлет Осиё рекордини янгилаб, жаҳон чемпиони бўлди (видео)
Спорт
−
02 Октябрь 3746 2 дақиқа
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Каромат Омонова Осиё рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Жасур Хўжаев ҳам жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Бугун, 2 октябрь куни аёллар ўртасида F46 тоифасида ташкил этилган ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган 20 ёшли Каромат Омонова 13,07 метр натижа билан Осиё рекордини янгилади ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F46):
- Олтин медаль: Каромат Омонова (Ўзбекистон) – 13,07 метр (Осиё рекорди);
- Кумуш медаль: Холли Робинсон (Янги Зеландия) – 12,86 метр (Океания рекорди);
- Бронза медаль: Кети Пегг (Канада) – 12,76 метр.
Шунингдек, кеча 1 октябрь куни бўлиб ўтган баҳсларда F32 тоифасида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Жасур Хўжаев ўз уринишлари давомида 9,96 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F32):
- Олтин медаль: Жасур Хўжаев (Ўзбекистон) – 9,96 метр;
- Кумуш медаль: Атанасиос Константинидис (Греция) – 9,65 метр;
- Бронза медаль: Моҳамед Нажиб (Жазоир) – 9,56 метр.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони 8 тага етди:
- 3 та олтин;
- 4 та кумуш;
- 1 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова аёллар ўртасида Т12 тоифасидаги узунликка сакраш беллашувларида 5,54 метр натижа билан барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда мусобақа олтин медалига эга чиққан эди.
Live
Барчаси