Ўзбекистонлик сузувчи Жаҳон чемпиони бўлди (видео)

Спорт

image

Жорий йилнинг 21 сентябридан 27 сентябрига қадар Сингапур пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бугун, 24 сентябрь куни бўлиб ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки олтин медални қўлга киритди.

S13 тоифасидаги баҳсда иштирок этаётган Егор Болотов 100 метр масофага чалқанча сузиш дастурида 58,97 сонияда марра чизиғига етиб борди ва олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун мусобақадаги иккинчи медаль ҳисобланади.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага чалқанча сузиш (S13 класси):

  • Олтин медаль: Егор Болотов (Ўзбекистон) – 58,97 сония;
  • Кумуш медаль: Томас ван Ваанрой (Нидерландия) – 59,35 сония;
  • Бронза медаль: Олексей Вирченко (Украина) – 59,45 сония.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг дастлабки медали ҳам Егор Болатовга тегишли. У  кеча, 23 сентябрь куни эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида 53,13 сонияда маррага етиб бориб, учинчи натижани қайд этган ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки медални (бронза медали) тақдим этган.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага эркин усулда сузиш (S13 класси): 

  • Олтин медаль: Егор Шитковский (нейтрал мақомдаги спортчи) – 51,27 сония;
  • Кумиш медаль: Виталий Сибруик (нейтрал мақомдаги спортчи) – 52,34 сония; 
  • Бронза медаль: Егор Болотов (Ўзбекистон) – 53,13 сония. 

Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Сингапур сузиш Егор Болотов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг