Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатга бораётгани айтилди

Жамият

image

2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6,7 минг нафарга ёки 19,3 фоизга камайган.

Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган 10 давлат:

  • Россия – 6 235 нафар;
  • Тожикистон – 5 943 нафар;
  • Қирғизистон – 4 219 нафар;
  • Корея – 3 410 нафар;
  • Туркия – 2 381 нафар;
  • Хитой – 1 231 нафар
  • Қозоғистон – 1 074 нафар;
  • Буюк Британия – 870 нафар;
  • Германия – 384 нафар;
  • АҚШ – 333 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ январь-ноябрь ойларида ўзбекистонликлар энг кўп Қирғиз Республикасига саёҳат қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон статистика ўқиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг