Ўзбекистоннинг Хорватияга қарши асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
15 Ноябрь 3660 1 дақиқа
Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 босқичида хорватиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг мазкур ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 20:45 да старт олади.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақанинг “Ж” гуруҳида иштирок этиб, дастлаб Парагвайга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи турда Ирландияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, ҳал қилувчи 3-турда эса Панама устидан йирик 6:1 ҳисобида зафар қучиб, плей-офф йўлланмасига эга чиққан эди.
Хорватия ўсмирлари эса “C” гуруҳида муваффақиятли ҳаракат қилиб, икки ғалаба ва бир дуранг билан гуруҳни иккинчи ўринда якунлаган. Улар биринчи турда Сенегал билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этиб, кейин БААни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ҳамда сўнгги турда Коста-Рика устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўзбекистон U-17 – Хорватия U-17 жуфтлигидаги баҳс ғолиби 1/8 финалда Италия – Чехия ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади
Live
Барчаси