Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиблари маълум бўлди
Спорт
−
05 Ноябрь 1822 1 дақиқа
Бугун, 5 ноябрь куни 2026 йилнинг 27 январдан 7 февралгача Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси “C” гуруҳидан ўрин эгаллади.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа кубогида деярли тенг кучли жамоалар жамланган “C” гуруҳидан ўрин эгаллади. Нодир Элибоев шогирдлари гуруҳ босқичида Осиё қитъасининг тўрт карра чемпиони Япония, Тожикистон ҳамда яшил қитъа вакиллари Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Қуйида барча гуруҳлар таркиблари билан танишинг:
“А” гуруҳи: Индонезия, Ироқ, Қирғизистон, Жанубий Корея;
“Б” гуруҳи: Таиланд, Ветнам, Қувайт, Ливан;
“C” гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Тожикистон, Австралия;
“Д” гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Саудия Арабистони, Малайзия.
Маълумот учун, қитъа чемпионатининг финал босқичида 16 та жамоа иштирок этади. Баҳслар Жакарта шаҳридаги иккита йирик спорт мажмуасида – “Индонезия арена” (сиғими 16 500 томошабинга мўлжалланган) ҳамда “Гелора Банг Карно” (сиғими 7166) да бўлиб ўтади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финалга йўлланма олади.
Live
Барчаси