Ўзбекистоннинг ЖЧ финалига чиқиш имконияти қандай?
Спорт
−
25 Май 8318 1 дақиқа
Суперкомпютер АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун терма жамоаларнинг имкониятларини баҳолади. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 0,07 фоиз деб баҳоланди.
“Opta” портали прогнозларига кўра, Испания терма жамоасининг ғалаба қозониш имконияти энг юқори кўрсаткичга эга. Луис де ла Фуэнте шогирдлари 15,43 фоиз билан рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган. Франция терма жамоаси 12,54 фоиз билан иккинчи, Англия терма жамоаси эса 10,88 фоиз билан учинчи ўринда қайд этилган.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё мамлакатлари орасида ушбу рейтингда бешинчи ўринда жой олган. Ундан юқорида Япония (1,47 фоиз), Жанубий Корея (0,37 фоиз), Эрон (0,24 фоиз) ва Саудия Арабистони (0,07 фоиз) кўрсатилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 26 май куни тонгда Тошкент–Нью-Йорк йўналиши бўйича АҚШга йўл олади. У ерда ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, 1 июнь куни Канадага қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 8 июнь куни эса жамоа Нидерландияга қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди.

Live
Барчаси