Яна Қирғизистонда ер қимирлади ва Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
17 Январь 7193 1 дақиқа
Қирғиз Республикасида бир кун ичида иккинчи марта содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Бугун, 17 январь куни соат 18:11 да Қирғиз Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 215 км жанубий-шарқда жойлашган. Магнитуда: 3,3. Чуқурлиги: 7 км. Эпицентр: Боткен, Қирғиз Республикаси. Координаталари: 40,13 даража шимолий кенглик, 71,28 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сўх туманида 2 балл, 22 км;
- Риштон туманида 2 балл, 28 км.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Қирғиз Республикасида содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистонда сезилганди.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль