Янги Зеландиядаги энг тиниқ кўл ифлосланиш хавфи остида

Олам

image

Янги Зеландиянинг жанубий оролидаги “Nelson Lakes” миллий боғида жойлашган дунёдаги энг тиниқ кўл  “Rotomairewhenua” (Blue Lake) ифлосланиш хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Олимлар кўлнинг тиниқлигини 70-80 метр куб деб баҳолаган. Яъни тиниқлик даражаси деярли мутлақо тоза сув билан тенг. Аммо сўнгги йилларда сайёҳлар оқими кўпайгани сабабли кўлнинг ноёб экотизими жиддий таҳдид остида қолмоқда. Мутахассислар энг катта хавф сифатида “lindavia” деб аталувчи бегона микроорганизмларнинг тарқалишини кўрсатмоқда. Бу микроорганизмлар сувда шилимшиқ қатлам ҳосил қилиб, кўлнинг тиниқлигини бутунлай бузиб қўйиши мумкин.

“Lindavia” аллақачон “Rotomairewhenua” кўлида учраяпти. У сайёҳларнинг оёқ кийими, ускуналари ёки сув томчиларидан кўлга кириб келиши мумкин.

Шу сабабли Янги Зеландия табиатни муҳофаза қилиш хизмати ҳамда “Ngāti Apa” маҳаллий қабиласи билан биргаликда биохавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Кўлга олиб борадиган йўлларга махсус тозалаш станциялари ўрнатилган, ёз мавсумида эса кўл бўйида назоратчи навбатчилик қилади.

Мутасаддилар сайёҳлардан бир нечта қатъий қоидаларга амал қилишни сўрамоқда:

  • сувга тегмаслик, чўмилмаслик;
  • нам кийим ёки асбоб-ускуналарни сувга ботирмаслик;
  • бошқа жойлардан келгач, оёқ кийим ва жиҳозларни тозалаш;
  • дрон, GoPro каби қурилмаларни сув остига туширмаслик.

Бунинг сабаби “Rotomairewhenua” кўли биохавфсизлик ва маҳаллий қабилалар учун муқаддас жой бўлиб, қадимда бу ерда марҳумларнинг суякларини поклаш маросими ўтказилган.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, ҳатто бир томчи сувдаги “lindavia”нинг микроскопик зарраси ҳам кўл экотизимини абадий ўзгартириши мумкин.

Олимлар ва экологлар кўлнинг олис ҳудудда жойлашгани уни ҳимоя қилишда ёрдам беради, дея умид қилмоқда. Аммо улар сайёҳларни масъулиятли бўлишга чақиради.

“Бу ернинг ноёб гўзаллигини сақлаб қолиш – ҳар бир ташриф буюрувчининг вазифаси”, дейди мутасаддилар.

Нигора Махаммадиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Янги Зеландия кўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг