Янгийўлда Lacetti йўловчилари билан чуқурга тушиб кетди
3-саҳифа
−
11 Октябрь 4510 1 дақиқа
Тошкент вилоятида Lacetti ҳайдовчиси 2 нафар йўловчиси билан қурилаётган ерости пиёдалар ўтиш йўлаги учун кавланган чуқурликка тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 7 октябрь куни соат тахминан тонги 5:15 ларда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ҳудудидан ўтган M34 “Тошкент–Душанбе” автомобиль йўлининг 26-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Н.Н. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида шу жойда ҳозирда қурилаётган ерости пиёдалар ўтиш жойидаги чуқурга (тегишли йўл белгилари ўрнатилган) тушиб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи (1981 йилда туғилган Х.Д. ва 1985 йилда туғилган А.Ш.) Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
“Ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманида юк машинаси кўприкка урилиб, тўхтаб қолганди.
Live
Барчаси