ЕИ Украинанинг “тескари аъзолиги”ни рад этди

Олам

image

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украинага таклиф этилган “тескари аъзолик” моделига салбий муносабат билдирди. Брюсселда Европа Комиссияси ва давлат элчилари иштирокида ўтган норасмий учрашувда бу ғоя амалда қўллаб-қувватланмади. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Таклифга кўра, Украина расман Европа Иттифоқига аъзо сифатида қабул қилиниши, аммо овоз бериш ҳуқуқи, қишлоқ хўжалиги субсидиялари ва минтақавий ривожланиш жамғармалари каби асосий имтиёзларни босқичма-босқич олиши керак эди. Бошқача айтганда, одатда аъзоликкача бажариладиган шартлар кейинчалик амалга оширилиши назарда тутилган.

Бироқ дипломатлар фикрича, бундай ёндашув Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнининг ишончлилигига путур етказиши мумкин. Шунинг учун аксарият давлатлар Украина билан интеграцияни қўллаб-қувватласа-да, аъзолик жараёни одатдаги талаблар ва мезонлар асосида амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.

Муҳокамалар Россия билан уруш давом этаётган шароитда ўтмоқда. Украина Европа Иттифоқига аъзолик бўйича тезлаштирилган жараённи талаб қилмоқда. Президент Владимир Зеленский ҳатто келажакдаги тинчлик келишувида аниқ аъзолик санаси белгилаб қўйилишини таклиф этган ва 2027 йилни мақсад сифатида тилга олган.

Шунга қарамай, Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен аниқ сана белгилаш ҳозирча мумкин эмаслигини айтган. Европа давлатлари ҳам Киевга сиёсий ва иқтисодий қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканини айтмоқда, аммо аъзолик масаласи узоқ ва мураккаб музокараларни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Яқин Шарқда узоқ давом этадиган уруш Украинага қурол етказиб беришга таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг