“Ювентус” “Cити” футболчиси билан қизиқмоқда
Спорт
−
14 Февраль 2277 1 дақиқа
Италиянинг “Ювентус” жамоаси 2026 йил ёзида “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда “Calciomercato” нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, шартномаси жорий мавсум охирида якунланадиган 31 ёшли португалиялик футболчи “Манчестер Cити”дан кетиши мумкин. Силванинг “шаҳарликлар” сафини так этиши Турин клуби учун таркибни кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрилмоқда. “Зебралар” Силвадан ташқари, “Аталанта” ярим ҳимоячиси Эдерсонга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Бернарду Силва жорий мавсумда “Манчестер Cити” сафида барча мусобақалар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, иккита та гол урди ва бешта голли узатма амалга оширди. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль