Зангиотада юк машинаси кўприкка бориб урилди
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 4160 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида юк машинаси кўприкка урилиб, тўхтаб қолди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 26 сентябрь куни соат 19:00 ларда Зангиота туманида юк машинасининг ҳайдовчиси тақиқловчи белгига амал қилмай, габарит ўлчамлари тўғри келмаган транспорт воситасида кўприкнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисмидаги бетон тўcинга бориб урилган.
Шундан сўнг, воқеа жойига йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳодимлари етиб бориб, юзага келган ҳолатни бартараф қилган.
Ушбу ҳодисада ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғи ва кўприкнинг автомобиллар ҳаракатланиш учун мўлжалланган қисмига зиён етмаган. Фақатгина кўприкнинг пиёдалар ҳаракати учун мўлжалланган қисми шикастланган. Ҳозирда шикастланган қисмни таъмирлаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, автомобилларнинг эркин ҳаракатланиши тўлиқ йўлга қўйилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Чуст туманида юк машинаси савдо дўконига бориб урилган эди. ЙТҲ оқибатида юк автомашинаси ва савдо дўконига моддий зарар етган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси