Зеленский Беларусни огоҳлантирди

Олам

image

Беларусь Украина билан чегара яқинида йўллар қуриш ва артиллерия позицияларини жиҳозлашни бошлади. Бу ҳақда разведка маълумотларига таяниб, кеча, 17 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский хабар берди.

Унга кўра, Беларусь Украина билан чегара яқинида йўллар қуришни бошлаган ва артиллерия позицияларини жиҳозламоқда. Шу асосда Зеленский бу ҳаракатларни Россиянинг навбатдаги уриниши – Беларусни урушга тортиш режаси билан боғлади.

Украина Президенти, шунингдек, Беларусь раҳбариятига расмий каналлар орқали огоҳлантириш юборганини айтган. Унга кўра, Украина ўз ҳудуди ва мустақиллигини ҳимоя қилишга тайёр.

Зеленский ўз чиқишида Николас Мадуро мисолини ҳам келтириб, Беларусь раҳбариятини хатолардан огоҳ бўлишга чақирган. У Венесуэладаги сўнгги воқеалар, жумладан АҚШ ҳарбий амалиёти ва Мадуро билан боғлиқ вазиятни эслатиб ўтган.

Аввалроқ, Александр Лукашенко мамлакати урушга тайёргарлик кўраётганини билдирган эди. Унинг айтишича, зарурат туғилса, Беларусь армияси сонини 500 минг нафаргача ошириш мумкин. Шунингдек, у Беларусга қарши ҳар қандай ҳужум “учинчи жаҳон урушининг бошланиши” бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко кутилмаганда 227-ўқув полигонига ташриф буюриб, армиянинг жанговар тайёргарлигини шахсан текширганди. Лукашенко ҳарбий хизматчиларга доимий машғулот ўтказиш зарурлигини эслатиб, ҳар қандай вазиятга тайёр бўлиш кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг