Зеленский фронт чизиғига борди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 11 ноябрь куни фронт чизиғида жойлашган, Днепр дарёси орқали Россия позицияларидан бир неча километр узоқликда турган ва доимий бомбардимон ҳамда дрон ҳужумларига учраб келаётган Херсон шаҳрига борди. Бу ҳақда Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. 

Украина етакчиси тармоқларда Херсон шаҳрига кириш қисмида, орқа фонда шаҳар номи ёзилган катта безакли белги олдида тушган суратни жойлади.

У, шунингдек, 2022 йилда Россия қўшинлари Херсондан чекинганининг уч йиллигига бағишланган нутқидан видео ҳам эълон қилди.

“Биз Херсонни мустаҳкамлайдиган қарорларни тайёрлаяпмиз”, деди Зеленский нутқида.

Президентнинг айтишича, у 11 ноябрь куни маҳаллий амалдорлар ва ҳарбийлар билан шаҳарни ҳимоя қилиш масалалари, хусусан, Россиянинг тобора кучайиб бораётган кичик дрон ҳужумлари таҳдиди юзасидан йиғилиш ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Владимир Зеленский Херсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг