Жиззахда алиментдан қочган эркак қайнонасиникидан топилди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат ижрочисидан яшириниб юрган қарздор иккинчи хотинининг онасиникидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, бюронинг Зомин тумани бўлими томонидан қарздор Г.Р. га нисбатан алимент тўловларини амалга оширмагани сабабли қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида у иккинчи хотинининг онасиникида уй ишлари билан шуғилланиб юрганида топилган.

Эркакнинг алиментдан қарздорлиги 62 миллион сўмдан ошган бўлиб, қарздор давлат ижрочисига топширилган. 

Қизиғи шундаки, у қидирув пайтида оёғидаги шиппагини алмаштириш баҳонасида яна қочишга уринган, аммо бу сафар ундан омад юз ўгирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада алимент тўлашдан қочиб, парда ортига яширинган ота қамалганди. Ўтган йили Қашқадарёда алимент тўламасдан қочиб юрган эркак уйидаги кўрпалар тагидан, Наманганда ва Сурхондарёда уй ертўласидан, Хоразмда товуқ фермасидан, Фарғона шаҳрида тунги клубдан, Андижонда холасининг ва Бухорода бувисининг уйидан топилганди. Шунингдек, илгарироқ Сурхондарё вилоятида вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган ота укасининг никоҳ тўйида ушланганди. Андижон вилоятида эса алимент тўлашдан қочиб юрган ота ўз уйининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида, шифер ортидан топилган. Самарқанд вилоятида эса алимент тўлашдан қочиб юрган ота шкаф ичидан чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах алимент Зомин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг