Ғарбда ўзбеклар ҳақидаги стереотипларни бузяпман – Таня Мерчант
Интервью
−
01 Август 6992 2 дақиқа
Бугун фақат ўзбекистонликлар хориж мусиқаси, тили ва маданиятига ошиқ, дейишга шошилманг. Чунки хорижда ҳам шундай инсонлар борки, улар ўзбек тилида Ўзбекистонда туғилиб, шу ерда яшаётган баъзи одамлардан анча яхши гаплаша олади. Ўзбек маданиятини хоҳ уммон ортида, хоҳ Европа давлатларида бўлсин, кенг тарғиб қилади, китоблар ёзади.
Бугун сизга таништирмоқчи бўлган қаҳрамонимиз юқоридаги барча сифатларни ўзида мужассам этган. У нафақат илмий изланишлар олиб борган, балки дутор ижрочиси сифатида Марказий Осиё маданиятига бевосита ҳисса қўшиб келмоқда. Бу QALAMPIR.UZ меҳмони – Ўзбекистон мусиқаси, аёл санъаткорларнинг жамиятдаги ўрни ва постсовет маданий ўзгаришлари ҳақида чуқур тадқиқотлар олиб борган америкалик таниқли этномусиқашунос Таня Мерчант, ўзбекчада Таня опа.

Таня Ҳертер Мерчант 1978 йилда АҚШнинг Аляска штатида туғилган. Ҳозирда Калифорниядаги Санта-Круз университети профессори. Мутахассислиги – этномусиқашунослик. У “Ўзбекистон мусиқачи аёллари: ҳовлидан консерваториягача” номли китоб муаллифи. 2002 йилдан буён ўзбек мусиқашунослиги соҳасида тадқиқотлар олиб боради. У бу соҳага қандай қизиқиб қолганини қуйидагича хотирлайди:
“Мен Лондонда магистратурада ўқиганимда Розия Султонова билан танишганман. У университетда ҳам дарс бериб, ҳам дутор чалар эди. Биз у билан кўп гаплашар эдик. Бир сафар Янги йил кечасига таклиф қилдим. Шунда у мендан Америка халқ куйларини чалиб беришимни сўраган, мен айтиб берганман ва бошқалар ҳам ўз қўшиқларини куйлаган, шунда Розия опа дутор чалган. Бу жуда нафис ва чиройли эди, мен бундан ҳайратланганман. Шундан кейин илк бор дуторни қўлимга олиб, чала бошлаганман. Магистратура давомида Розия опанинг уйига ҳар ҳафта дарс учун бора бошладим. Аспирантура учун шу мавзуни олдим – ўзбек анъанавий мусиқаси ҳақида. Шундан сўнг Малика Зиёева, Рўзиби Ҳожиевалар билан ҳам танишдим ва дутор саёҳати бошланди”.
Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь