НАТО базасида жонли эфир қилган журналист ҳибсга олинди

Олам

image

Туркиянинг Адана Бош прокуратураси АҚШ ва Исроил Эронга зарбалар бераётган пайтда “Инжирлик” ҳаво базасидаги ҳаракатларни жонли эфирга узатган “Аnka” ахборот агентлиги бош муҳаррири Кенан Шенернинг ҳибсга олиниши бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда “Türkiye Today” нашри хабар берди.
 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 февраль куни “Аnka” нашри 90 дақиқалик жонли эфирда “Инжирлик” ҳаво базасидаги операцион фаолият” номли видеони YouTube каналида узатиб, базадаги ҳаракатларни кўрсатган. 

Қайд этилишича, Кенан Шенер билан бирга яна 2 киши – Адана шаҳридаги маҳаллий Koza TV телеканали бош бошқарувчиси ва янгиликлар таҳрирчиси ҳибсга олинган. Улар “Аnka” учун кадрлар тақдим этиш бўйича шартнома асосида ишлагани маълум бўлган.

Прокуратура баёнотида ҳарбий объектлар ва базаларнинг жойлашуви, хавфсизлик тартиблари ва тузилиши ҳақидаги тасвирларни оммага тарқатиш миллий хавфсизликка таҳдид солиши айтилган ва бундай фаолият “матбуот эркинлиги доирасида баҳоланиши мумкин эмас”, дея таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларига йўллаган ракета зарбалари АҚШ армияси шахсий таркиби орасида оммавий талофатларга олиб келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Кенан Шенер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг