Африкада хавфли вирус тарқалди
Олам
−
17 Ноябрь 3358 1 дақиқа
Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (Africa CDC) Эфиопиянинг жанубида хавфли Marburg вируси пайдо бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Marburg вируси ҳозиргача маълум бўлган энг ҳалокатли касалликлардан биридир Ebola сингари, бу вирус ҳам кучли қон кетиш, иситма, қусиш ва диареяни келтириб чиқаради.
Шунингдек, вирус тананинг бир-бирига ишқаланиши орқали юқиши аниқланган. Тадқиқотчилар вирус сабаб ўлим даражаси 25% дан 80% гача етиши мумкинлигини маълум қилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эфиопия жанубида икки кун ичида камида тўққизта касаллик ҳолати аниқланганини тасдиқлаган. Ҳукумат аҳолини минтақада тарқалган хавфли вирусдан огоҳлантирган.
“Қўшимча эпидемиологик тадқиқотлар ва лаборатория таҳлиллари олиб борилмоқда ва аниқланган вирус штамми Шарқий Африкада илгари пайдо бўлган вирусларга ўхшашлигини кўрсатади”, дейди Миллий лаборатория расмийларидан бири.
Қайд этилишича, Marburg вируси 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Вирус учун тасдиқланган вакцина ёки бошқа муолажа рецепти мавжуд эмас, аммо касаллик симптомларни олдиндан даволаш беморларнинг аҳволини яхшилаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда полио (полиомиелит) касаллигини келтириб чиқарувчи ёввойи полиовирус штамми аниқланган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси