АҚШ билан уруш ҳали тугамади – Эрон армияси
Олам
−
28 Апрель 3929 1 дақиқа
Эрон АҚШ билан уруш ҳали тугамаган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни Эрон армияси вакили Муҳаммад Акраминия мамлакат телевидениеси эфирида сўз очди.
“Ҳозирги вазиятга келсак, биз уруш тугади деб ҳисобламаганмиз... Биз учун ҳозирги ҳолат ҳали ҳам ҳарбий вазиятдир. Қадрли Эрон халқини ишонтириб айтаманки, агар душман яна тажовуз қилса, у Эроннинг янги воситалари, янгича ёндашуви ва янги соҳалардаги (жавоби) билан тўқнаш келади”, дейди у.
Эрон армияси вакили, шунингдек, амалдаги сулҳ вақтида Теҳрон Эронга ҳужум қилинган тақдирда жавоб қайтариш учун эҳтимолий нишонлар рўйхатини янгилашга ҳамда қурол-яроғларни ишлаб чиқариш ва янгилашга ҳаракат қилганини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил жорий йил 28 февраль куни Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар беришни бошлаган эди. Ушбу тажовуз қурбонлари сони 3 минг кишидан ошди. Вашингтон ва Теҳрон 8 апрель куни ўт очишни икки ҳафтага тўхтатиш ҳақида эълон қилди. Шундан сўнг Исломободда бўлиб ўтган музокаралар натижасиз якунланди. Трамп 21 апрель куни Теҳрон низони ҳал қилиш бўйича ўз таклифларини тақдим этгунга ва музокаралар якунлангунга қадар сулҳ муддатини узайтиришини маълум қилди.
Live
Барчаси